Тошкентда Ал-Хоразмий кўчасида ҳаракатланиш вақтинча чекланади ва иккита автобус йўналиши ўзгартирилади
Тошкентнинг Чилонзор туманида Ал-Хоразмий кўчасининг 700 метрлик қисмида ҳаракатланиш вақтинчалик чекланади. Таъмирлаш-монтаж ишлари муносабати билан 69- ва 77-сонли автобуслар ўзгартирилган йўналишлар бўйича ҳаракатланади. Чекловлар уч босқичда жорий этилади: 69-сонли автобус Тошкент вокзалидан «Карвон» бозори йўналишида Заргарлик кўчаси орқали ҳаракатланади. Қарама-қарши йўналишда эса йўналиш […] кўчалари орқали ўтади.

Тошкентда Ал-Хоразмий кўчасида ҳаракатланиш вақтинча чекланади ва иккита автобус йўналиши ўзгартирилади
Тошкентнинг Чилонзор туманидаги Ал-Хоразмий кўчасининг 700 метрлик қисмида ҳаракатланиш вақтинча чекланади. Таъмирлаш-монтаж ишлари сабабли 69- ва 77-сонли автобуслар ўзгартирилган схемалар бўйича ҳаракатланади.
Чекловлар уч босқичда амал қилади:
7 октябрь соат 22:00 дан 8 октябрь соат 06:00 гача;
8 октябрь соат 22:00 дан 9 октябрь соат 06:00 гача;
9 октябрь соат 15:00 дан 11 октябрь соат 00:00 гача.
69-сонли автобус Тошкент вокзалидан «Карвон» бозори йўналишида Заргарлик кўчаси орқали ҳаракатланади. Қайтиш йўналишида эса Заргарлик, Қатортол-2 ва Ал-Хоразмий кўчалари орқали ўтади.
77-сонли автобус ҳар икки йўналишда Заргарлик ва Қатортол-2 кўчалари орқали қатнайди.

