Тошкентда 7 ойлик психолог мутахассислигига тайёрлов курсига қабул бошланди
Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий маркази 7 ойлик қайта тайёрлов курсидан сўнг давлат намунасидаги диплом билан расмий психолог сифатида иш бошлаш имкониятини таклиф этмоқда.

Тошкентда 7 ойлик психолог мутахассислигига тайёрлов курсига қабул бошланди.
Мамлакатда психология соҳасига бўлган талаб ортиб бораётган бир пайтда, қисқа муддат ичида расмий дипломга эга бўлиш имконияти тақдим этилмоқда. Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий маркази республика бўйича психология йўналишида давлат дипломини берувчи ягона қайта тайёрлов курсига қабулни эълон қилди.
Ушбу курс 7 ой давом этади ва уни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга давлат намунасидаги диплом берилади. Дарслар ҳам назарий, ҳам нуфузли муассасаларда ташкил этиладиган амалий машғулотларни қамраб олади.
Ўқиш истагида бўлганлар қуйидаги бешта асосий йўналишдан бирини танлаши мумкин:
* Таълим психологияси
* Тиббиёт психологияси
* Бизнес психологияси
* Оила психологияси
* Ҳуқуқ ва тартибот психологияси
Тингловчиларга қулайлик яратиш мақсадида ўқув жараёнлари ҳам онлайн, ҳам офлайн шаклларда ташкил этилган. Қайта тайёрлов курсини битирган мутахассислар амалдаги қонунчилик талаблари асосида таълим, соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ-тарғибот органлари ҳамда бошқа вазирликлар тизимидаги муассасаларда психолог сифатида фаолият юритиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатлар жорий йилнинг 10-сентябрига қадар қабул қилинади. Курс ва рўйхатдан ўтиш бўйича тўлиқ маълумотларни қуйидаги телефон рақамлари орқали олиш мумкин:
* +998909474833
* +998905660932
* +998971072747

