Маҳаллий

Тошкентда 4800дан ортиқ хонадонда газ вақтинча ўчирилади

Таъмирлаш ишлари сабабли Яккасарой туманидаги 3 250 та ҳамда Миробод туманидаги 1 627 та хонадонда газ таъминоти вақтинча бўлмайди.

Тошкентда 4800 дан ортиқ хонадонда газ вақтинча ўчирилади

22-сентабр куни Яккасарой туманида жойлашган ўрта босимдаги газ қудуғидаги зулфин ва компенсатордаги газ сизиб чиқиши ҳолатини бартараф этиш ишлари олиб борилиши сабабли, шу куни соат 10:00 дан 22:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади:

«Шоҳжаҳон», «Ракат», «Муқимий», «Ракатбоши», «Тепа», «Белариқ», «Конституция», «Муҳандислар», «Бобур», «Дамариқ», «А. Қаҳҳор», «Арғумон» ва «Бошлиқ» МФЙларидаги ерли ва кўп қаватли уйлардаги хонадонлар сони — 3 250 та ҳамда улгуржи истеъмолчилар — 132 та.

«Байналмилал», «Янги Миробод», «Миробод» ва «Авлоний» МФЙларидаги ерли ва кўп қаватли уйлардаги хонадонлар сони — 1 627 та ҳамда Миробод тумани — 71 та улгуржи истеъмолчи, Чилонзор тумани — 5 та улгуржи истеъмолчи.

Газ таъминоти ишлар якунлангач, босқичма-босқич тикланади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.