Маҳаллий

Тошкентда 45 туп дарахтни ноқонуний кесиш ҳолати аниқланди

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида 45 туп мевали ва манзарали дарахтни ноқонуний кесиш ҳолати аниқланди. Қонунбузарлик учун масъул фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди, табиатга етказилган зарар эса қарийб 50 миллион сўмга баҳоланди.

Тошкент шаҳар Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси хабарига кўра, Тошкентда 45 туп дарахт ноқонуний кесилгани аниқланди.

Текширувлар Жарариқ мавзесидаги ҳовлида 400 га яқин дарахт кесилгани ҳақидаги ижтимоий тармоқлардаги хабарлар ортидан ўтказилган. Бироқ, текширувлар давомида бу маълумотлар тасдиқланмади. греен.tashkent.uz электрон дарахтлар базасига кўра, ушбу ҳудудда жами 112 туп дарахт рўйхатга олинган.

Ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, бу ер майдони 2017-йилда тадбиркор томонидан сотиб олинган, кейинчалик эса шу манзилда яшовчи фуқаро ўз маблағи ҳисобидан 2–3 йиллик мевали ва манзарали дарахтлар эккан.

Шунингдек, ушбу фуқаро ёлланма ищиларни жалб қилган ҳолда 45 туп дарахтни ноқонуний кесиб ташлагани ва 35 туп кўчатни белгиланган тартибга риоя қилмасдан Янгиҳаёт туманига кўчиргани аниқланган.

Ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига мувофиқ 10 миллион 300 минг сўм миқдорида жарима қўлланилган. Вазирлар Маҳкамасининг 464-сонли қарори асосида табиатга етказилган зарар 49 миллион 900 минг сўм этиб ҳисобланган.

Бундан ташқари, 24-июн куни ўтказилган назорат тадбирлари чоғида МЧЖ ҳудудида яна 3 туп дарахт таг қисмидан кесиб ташлангани аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.