Маҳаллий

Тошкентда 2025-2026 ўқув йилида ўқувчи ўрни танқислиги 141 мингтани ташкил этди

2030-йилгача республика бюджети ҳисобидан 48 мингта, маҳаллий бюджет ҳисобидан 78 мингта янги ўқувчи ўрни яратиш режалаштирилган. Натижада мактабларнинг юкламаси ҳозирги 1,4 коеффициентдан 2030-йилда 1,2 коеффициентгача пасайиши мумкин.

Тошкентда 2025-2026 ўқув йилида ўқувчи ўринлари етишмовчилиги 141 мингтани ташкил этди

Тошкент шаҳрида 2025–2026-ўқув йилида мактабларда ўқувчи ўринлари танқислиги 141 мингтага етди. Бу ҳақда пойтахтда маҳаллаларни ободонлаштириш, янги мактаб ва боғчалар қуриш ҳамда шаҳар муҳитини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар тақдимотида маълум қилинди.

Келгуси беш йилда ўқувчилар сони 71 мингтага, яъни 14 фоизга ошиши ҳисобига 2030-2031 ўқув йилига бориб танқислик 212 мингтага чиқиши мумкин. Шу сабабли 2030-йилгача республика бюджети ҳисобидан 48 мингта, маҳаллий бюджет ҳисобидан 78 мингта янги ўқувчи ўрни яратиш режалаштирилган. Натижада мактабларнинг юкламаси ҳозирги 1,4 коеффициентдан 2030-йилда 1,2 гача камаяди, дейилади тақдимотда.

Шунингдек, 2026–2027-ўқув йили учун жами 38 минг ўринли 24 та янги мактаб лойиҳаси тайёрланган. Уларнинг умумий майдони 64,6 минг квадрат метрни ташкил этади.

Шаҳарда 3-7 ёшли болалар сони 253 мингтани ташкил этади. Уларнинг мактабгача таълим билан қамрови 79,2 фоиз, боғчалардаги ўринлар танқислиги эса 65 мингта. Шу боис, 2030-йилгача республика бюджети ҳисобидан 8 мингта, маҳаллий бюджет ҳисобидан 32 мингта қўшимча боғча ўрни яратиш режалаштирилмоқда. Натижада 2030-йилда қамров 92 фоизга етказилади. 2026-2027-ўқув йили учун эса умумий майдони 32 минг квадрат метр бўлган, жами 16 минг ўринли 28 та янги боғчанинг беш турдаги лойиҳалари тайёрланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.