Маҳаллий

Тошкентда 1912 йилда қурилган тарихий иншоот Замонавий санъат марказига айлантирилди

Кўп йиллар давомида қаровсиз ҳолда бўлган иншоот пойтахт саноат меъморчилигининг камёб намуналаридан бири ҳисобланади

Тошкентда 1912 йилда бунёд этилган тарихий иншоот Замонавий санъат марказига айлантирилди

Тошкент марказида жойлашган, 1912 йилда қурилган собиқ дизел электр стансияси биноси қайта тикланиб, Замонавий санъат марказига айлантирилди.

Узоқ йиллар давомида қаровсиз қолган ушбу иншоот пойтахт саноат меъморчилигининг ноёб намуналаридан бири саналади.

Тарихий бинодан тижорат мақсадларида фойдаланиш ўрнига, уни маданият ва санъат тараққиётига хизмат қиладиган масканга айлантириш ҳақида қарор қабул қилинди. Лойиҳа Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилди.

Янги марказ маҳаллий рассомлар ва ёш тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда ижодкорлар учун янги имкониятлар яратишга йўналтирилган.

Марказ ўз фаолиятини «Ҳикмаҳ» кўргазмаси билан бошлайди. Унда 11 нафар санъаткорнинг ижод намуналари намойиш этилиб, мозий ҳикмати, аждодлар хотираси ва замонавий давр эстетикаси ўртасидаги боғлиқлик акс эттирилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.