Тошкентда 16 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди

Тошкентда 16 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди
Тошкентнинг Олмазор туманида 16 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди. Унинг мурдасини унча катта бўлмаган иниси топди.
Идора маълумотларига кўра, ҳодиса ҳақидаги хабар 112 шошилинч хизмати рақамига 12 октябрь куни соат 18:12 да келиб тушган. Воқеа "Иброҳим ота" маҳалласидаги Чуқурсой кўчасида содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қизнинг иниси кириш эшиги қулфлангани сабабли уйга кира олмаган. Шундоқ қилиб, у балкон орқали ичкарига кириб, синглисини (опасини) осилган ҳолатда топган.
Воқеа жойига етиб келган тез тиббий ёрдам ходимлари вояга етмаган қизнинг ўлимини қайд этдилар.
Ҳозирда содир бўлган ҳолат юзасидан текширув ўтказилмоқда.

