Тошкентда 120 та бекат белгиланган муддатда фойдаланишга топширилмагани айтилди.
Аксилкоррупсия агентлиги пойтахтдаги автобус бекатларининг алмаштирилиши масаласини ўрганди. Маълум бўлишича, май–июн ойларида “Эви снаскс” МЧЖ ўз ҳисобидан 120 та бекат ўрнатиши керак бўлган, аммо уларнинг бирортаси ҳалигача фойдаланишга қабул қилинмаган. Агентлик шартнома шартлари бажарилиши устидан назоратни кучайтириш ҳамда рақобат кучайиши учун бекатларни алоҳида лотларга бўлган ҳолда ауксионга чиқариш бўйича ҳокимликка кўрсатмалар берди..

Тошкент шаҳрида 120 та бекатнинг белгиланган муддатда фойдаланишга топширилиши кечиктирилгани ма'лум қилинди.

