Маҳаллий

Тошкент замонавий санъат маркази очилишга тайёргарлик кўрмоқда. Биринчи кун дастури

Тошкентдаги ХХ асрга оид тарихий бинода жойлашган Замонавий санъат маркази (ССА Ташкент) 6-сентабрда илк ташриф буюрувчиларини қабул қилади. Очилиш дастуридан перформанслар, кинонамойишлар ва болалар маҳорат дарслари ўрин олган. Асосий воқеа ъҲикмаҳъ кўргазмаси бўлади.

Тошкент замонавий санъат маркази (ССА Ташкент) ўз эшикларини очишга ҳозирлик кўрмоқда. Марказнинг очилиш маросими 6-сентабр куни бўлиб ўтади. Пойтахт марказида, 1912-йилда қурилган собиқ дизел электр стансиясининг тарихий биносида жойлашган ушбу марказ минтақадаги биринчи шу турдаги маданий муассаса бўлиб, кўргазма лойиҳалари, тадқиқотлар ва таълим дастурлари орқали маҳаллий ва халқаро санъат майдонларини боғлайди.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова ушбу очилишни мамлакат маданий инфратузилмасини ривожлантириш ва жамғарманинг замонавий санъатнинг барқарор экотизимини яратиш бўйича узоқ муддатли мақсадларини амалга оширишдаги муҳим қадам деб таърифлади.

Умерованинг сўзларига кўра, "ССА Ташкент рассомлар, тадқиқотчилар, кураторлар ва турли жамоалар вакиллари учрашадиган, маҳаллий бадиий муҳит эса халқаро маданий муҳит билан тўлақонли мулоқотга кириша оладиган маконга айланади. Биз нафақат замонавий санъатни намойиш этадиган, балки таълим, тадқиқот ва халқаро ҳамкорлик орқали унинг ривожланишини қўллаб-қувватлайдиган муассаса яратишга интилмоқдамиз".

Туркистон ўлкаси қурилиш идораси раҳбари Вилгелм Гейнселман лойиҳаси бўйича қурилган бинонинг реконструксияси Парижнинг Студио КО архитектура бюросига топширилди. Архитекторлар олдига тарихий муҳит ва ҳудудда пайдо бўлган янги бино ўртасидаги мулоқотни кўрсатиш вазифаси қўйилган эди. Янгиланган марказ консепсияси 2025-йил октабр ойида Париждаги Арт Басел халқаро ярмаркасида макет шаклида тақдим этилган.

Замонавий санъат маркази кўп тармоқли макон сифатида лойиҳалаштирилган. Кўргазма залларидан ташқари, бу ерда кутубхона ва таълим майдончалари, шунингдек, консепт-стор ва ресторан фаолият юритади.

Ню-Ёркдаги Соломон Гуггенхайм музейи ва Лондоннинг Тейт галереясида ишлаган доктор Сара Реза ССА Ташкентънинг бадиий раҳбари ва бош куратори этиб тайинланди.

6-сентабр куни унинг кураторлигида марказнинг биринчи кўргазмаси – “Ҳикмаҳ” очилади (унинг номи арабча “ҳикмат” сўзидан олинган). Экспозиция анъаналар, моддий маданият ва замонавий бадиий амалиётларнинг туташув нуқталарини тадқиқ этади. Унга Саудия Арабистони, Франсия, Германия, АҚШ, Жанубий Корея ва Ўзбекистон рассомларининг асарлари киритилади.

Ташриф буюрувчилар, шунингдек, И. В. Савицкий номидаги давлат санъат музейи фондидан Владимир Пан, Дарибай Саипов ва Бахтияр Саиповларнинг асарларини томоша қилиши мумкин. Овозли инсталляцияни эса ССА Ташкент мусиқий куратори Сабина Иноятова тақдим этади.

Бир кун олдин, 5-сентабр куни ССА Ташкент оммавий дастури доирасида Давлат тарих музейида келиб чиқиши марокашлик бўлган нидерландиялик дизайнер ва кутюре Моҳамед Беншалалнинг “БЕНЧЕЛЛАЛ, МОНУМЕНТАЛ | Ссулптинг Паст Томорров” кўргазмаси очилади. Унда тақдим этиладиган либослар тўплами Беншалалнинг Тошкентдаги арт-резиденсияда бўлган даврида яратилган бўлиб, Ўзбекистон маданияти, ҳунармандчилик анъаналари ва меъморий меросидан илҳомланган.

Тошкентда фаолият юритаётган иккита резиденсия билан бир қаторда, сентабр ойида Самарқандда ҳам янги резиденсия ўз ишини бошлайди. Пойтахтдаги дастурдан фарқли ўлароқ, у тадқиқотлар, фанлараро тажриба алмашинуви ҳамда шаҳарнинг бой тарихий ва маданий мероси билан ҳамкорликка эътибор қаратади.

Марказ Архитектура ассоциациясининг сайёр мактаби (АА Виситинг Счоол) билан ҳамкорликни давом эттиради. 4−14-сентабр кунлари Самарқанддаги резиденсияда “АА Виситинг Счоол: Слимате Сартограпҳиес ин Самарканд” (“АА сайёр мактаби: Самарқанддаги иқлим картографияси”) бўлиб ўтади. Дастур доирасида Самарқанд тарихи призмаси орқали иқлим, маданий мерос ва коинот ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ўрганишга бағишланган маърузалар, тадқиқот йўналишлари ва воркшоплар режалаштирилган. Лойиҳада архитекторлар, рассомлар, тарихчилар, олимлар ва тадқиқотчилар иштирок этади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.