Иқтисодиёт

Тошкент Хитойдан келган бизнес делегацияси билан инвестицияларни муҳокама қилди

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Хитой Халқ Республикасининг Чжежианг вилояти, Сихи шаҳри Аёл тадбиркорлар ассоциацияси ҳамда “Нингбо Кадия Элестрис Со., Лтд.” компанияси вакилларидан иборат 30 кишилик бизнес делегацияси билан учрашув ташкил этилди.

Тошкент Хитой делегацияси билан инвестиция имкониятларини муҳокама қилди

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Хитой Халқ Республикасининг Чжежианг вилояти, Сихи шаҳри Аёл тадбиркорлар ассоциацияси ва “Нингбо Кадия Элестрис Со., Лтд.” компанияси вакилларидан иборат 30 кишилик бизнес делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокимининг Хитой масалалари бўйича маслаҳатчиси, шунингдек, Тошкент шаҳар Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси ҳамда Туризм бошқармаси масъул ходимлари иштирок этишди.

Музокаралар давомида Тошкент шаҳрининг инвестициявий ва саноат салоҳияти, хорижий инвесторлар учун яратилган қулай бизнес муҳити, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари, шунингдек, Хитой компаниялари билан савдо-иқтисодий ва саноат кооперациясини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув доирасида делегация вакиллари учун Тошкент шаҳрининг инвестициявий салоҳияти ва хорижий инвесторлар учун яратилган имкониятларга бағишланган тақдимот ҳам ўтказилди. Унда инвесторларга тақдим этилаётган имтиёз ва преференсиялар, эркин ва махсус иқтисодий зоналарда фаолият юритиш имкониятлари, инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш механизмлари, шунингдек, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва маҳаллий тадбиркорлар билан саноат кооперациясини йўлга қўйиш истиқболлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Хусусан, “Нингбо Кадия Элестрис Со., Лтд.” компанияси билан маиший ва иқлим техникаларини Ўзбекистонда йиғиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, қўшма ишлаб чиқариш лойиҳаларини йўлга қўйиш, маҳаллий ҳамкорлар билан кооперация алоқаларини ўрнатиш ҳамда замонавий “ақлли уй” технологиялари соҳасида тажриба алмашиш истиқболлари кўриб чиқилди.

“Нингбо Кадия Элестрис Со., Лтд.” 2001-йилда ташкил этилган бўлиб, 1 000 нафардан ортиқ ходимга эга. Корхона замонавий маиший ва иқлим техникаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, унинг маҳсулотлари дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатларида сотилади.

Учрашув якунида томонлар истиқболли инвестиция лойиҳаларини биргаликда ишлаб чиқиш, ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўналишларини аниқлаш ҳамда келгусида амалий алоқаларни изчил давом эттириш бўйича келишиб олдилар.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.