Тошкент вилоятидаги хусусий уйнинг ертўласидан бир килограмм марихуана топилди. Видео

Тошкент вилоятидаги хусусий уйнинг ертўласидан бир килограмм марихуана топилди. Видео
Пойтахт ИИББ ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкент яқинидаги турар жой биносининг ертўласида кўп миқдордаги марихуанани аниқлашди.
Операция Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ДХХ вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилди.
Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи фуқаронинг уйи ертўласида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари шиша банкаларга қадоқланган бир килограмм марихуанани топишди. Наркотик модда холислар иштирокида мусодара қилинди.
Мазкур ҳолат юзасидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланиши моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи ҳибсга олинган, унга 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси таҳдид солмоқда.
Бундан аввал Андижон вилоятида 11 килограммдан ортиқ марихуанани сотишга уринган эркак қўлга олинган эди.

