Маҳаллий

Тошкент вилоятида SAT сертификатларини ноқонуний олиш схемаси фош этилди

Тошкент вилоятида математика ва инглиз тили бўйича халқаро SAT сертификатларини ноқонуний расмийлаштириб келган гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ вилоят бошқармаси хабар берди. Идора маълумотларига кўра, гуруҳ аъзолари Янгиҳаёт туманидаги хусусий мактаб биносида «бункер» ташкил қилишган. Уларнинг аксарияти Тошкентдаги хорижий университетлардан бирининг филиали талабаларидир. IT-компания мутахассиси яширин кириш ҳуқуқини қўлга киритиб […]

Тошкент вилоятида халқаро SAT сертификатларини ноқонуний равишда расмийлаштириб келган гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ вилоят бошқармаси хабар берди.

Идора маълумотларига кўра, гуруҳ аъзолари Янгиҳаёт туманидаги хусусий мактаб биносида «бункер» ташкил қилишган. Уларнинг аксарияти Тошкентдаги хорижий университетлардан бирининг филиали талабаларидир.

IT-компания мутахассиси тизимга яширин кириш имконини қўлга киритиб, тест топшириқларини ечиш имкониятини таъминлаган. Шундан сўнг, талабалар абитуриентлар ўрнига масофадан туриб тестларни топширишган.

Гуруҳ аъзоларидан бири сертификат олмоқчи бўлган беш кишининг ҳар биридан 1,5 минг доллардан талаб қилган. Улардан бирининг пулларини криптоҳамён орқали қабул қилишга улгуришган.

Гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.