Тошкент вилоятида куч тузилмалари ходимлари 15 килограмм опий ва гашишни мусодара қилишди. Видео

Тошкент вилоятида куч тузилмалари 15 килограмм опий ва гашишни мусодара қилди. Видео
Тошкент вилоятида ўтказилган иккита махсус операция натижасида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари трансмиллий гиёҳвандлик гуруҳи фаолиятига чек қўйди ва 15 килограмм гиёҳвандлик воситаларини мусодара қилди.
Биргаликдаги тезкор-қидирув тадбирлари ИИВ Тезкор-қидирув департаменти, Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ходимлари томонидан ўтказилди. Биринчи эпизодда Тошкент — Андижон автомагистралининг Ангрен шаҳри ҳудудида Tracker автомобилида келган, муқаддам судланган жиноий гуруҳ етакчиси ҳамда унинг 1973 ва 1985 йилларда туғилган шериклари қўлга олинди. Гумонланувчилар қўшни республикадан олиб келинган 13 килограмм оғирликдаги контрабанда гашишининг йирик партиясини хуфиёна жойдан олаётган вақтда жиноят устида ушланди.
Тошкент вилоятининг Бўка туманида ўтказилган иккинчи операция давомида тезкор ходимлар муқаддам судланган 1972 йилда туғилган гиёҳванд моддалар сотувчисини 2 килограмм опийни 1976 йилда туғилган харидорга 20 минг АҚШ долларига сотишга уринган вақтида қўлга олди. Ноқонуний муомаладан жами 15 килограмм опий ва гашиш мусодара қилинди, бу тахминан 75 минг бир марталик дозани ташкил этади. Ушланганларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 6-қисми билан жиноят иши қўзғатилди, айбланувчилар қамоққа олинди.

