Маҳаллий

Тошкент вилоятида кредитини тўламаган фуқаронинг уйи ауксионга қўйиб юборилди

Уйнинг бошланғич баҳоси 1 млрд 447 млн 500 минг сўм этиб белгиланган

Тошкент вилоятида кредит қарзини узмаган фуқаронинг уйи ауксионга чиқарилди

Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида кредит қарздорлигини тўламаган фуқарога тегишли турар жой электрон онлайн-ауксион орқали савдога қўйилди.

Маълум қилинишича, Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг ижро варақасига кўра, қарздор Z.Sh. ва бошқалардан «Саноатқурилишбанк» АТБ фойдасига 1 млрд 329 млн 340 минг сўм кредит қарздорлигини ундириш белгиланган.

Қарздорликни қоплаш мақсадида Нурафшон шаҳри, «Бобур» маҳалласи, Олмазор кўчасида жойлашган гаровдаги турар жойга ундирув қаратилган. Уйнинг бошланғич нархи 1 млрд 447 млн 500 минг сўм этиб белгиланган.

Мажбурий ижро бюроси ходимлари қарздорга қарзни тўламаган тақдирда гаровдаги мулк сотилиши ҳақида огоҳлантириш берган.

Шунга қарамай, қарздорлик қопланмагани сабабли турар жой хатланиб, электрон онлайн-ауксион орқали сотувга чиқарилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.