Иқтисодиёт

Тошкент ва Нанкин ўртасида юк авиарейсларини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда

Тошкент билан Нанкин ўртасида юк авиақатновларини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда

Хитойнинг Нанкин шаҳри ва Тошкент ўртасида мунтазам юк рейсларини ташкил этиш кўзда тутилмоқда. Узбекистан Аирпорц АЖ Жиангхи Интернатионал Сарго Аирлинес ҳамда Беижинг Сапитал Аирлинес вакиллари билан ўтказилган учрашувда янги йўналишни ишга тушириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Тақдим этилган режага мувофиқ, қатновларни 2026-йил 12-октябрдан бошлаб ҳафтасига уч маротаба амалга ошириш режалаштирилган. Рейсларда Аирбус А330 юк самолётларидан фойдаланиш ва юкларни ҳар икки йўналишда ташиш назарда тутилган.

Юкларнинг асосий қисмини трансчегаравий электрон тижоратга оид ускуналар ва товарлар ташкил этиши мумкин. Томонлар янги йўналишни ишга тушириш билан боғлиқ тижорат ва операцион жиҳатларни ҳам кўриб чиқди. Хусусан, аеропорт, ер усти ва омборхона хизматлари, ҳаво кемаларига ёнилғи қуйиш шартлари, зарур инфратузилмани тайёрлаш ҳамда ходимларни ўқитиш масалалари муҳокама қилинди.

Нанкин Шарқий Хитойдаги йирик тарихий, саноат ва логистика маркази бўлиб, Сзянсу провинсиясининг пойтахти ҳисобланади. Шаҳар Янсзи дарёси бўйида, Шанхайдан қарийб 300 километр узоқликда жойлашган.

Эндиликда “икки томонлама”, “транзит” ҳамда “учинчи давлатга/дан” турдаги рухсатномалар миллий ташувчиларга аризалари асосида фақат электрон шаклда берилади. Мазкур рухсатномалар аввал фойдаланилган тақсимланадиган бланкалар туридан чиқарилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.