Маҳаллий

Тошкент ва Ҳайдаробод ўртасида тўғридан-тўғри авиарейслар йўлга қўйилди

Centrum Air авиакомпанияси Тошкент ва Ҳайдаробод ўртасида мунтазам тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Тошкент ва Ҳайдаробод ўртасида тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди.

Янги авиайўналиш Жанубий Ҳиндистон ва Марказий Осиё ўртасидаги биринчи тўғридан-тўғри ҳаво қатнови бўлгани аниқлаштирилган. 28 сентябрдан бошлаб Тошкент–Ҳайдаробод–Тошкент йўналиши бўйича рейслар замонавий ва қулай Airbus A320neo ҳаво кемаларида ҳафтасига икки марта амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев икки давлат ўртасида жадал ривожланаётган сиёсий, иқтисодий ва гуманитар муносабатларнинг аҳамиятини қайд этди. Ушбу авиарейслар Телангана штати ва умуман Ҳиндистоннинг жанубий ҳудудлари билан рақамли технологиялар, фармацевтика, заргарлик саноати ва туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш учун мутлақо янги имкониятлар очаётгани алоҳида таъкидланди.

Ҳайдаробод Centrum Air авиакомпаниясининг Деҳлидан кейин Ҳиндистондаги иккинчи йўналишига айланди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.