Тошкент туманларидан бирининг аҳолиси кун бўйи газсиз қолади

Тошкентнинг туманларидан бирининг аҳолиси кун бўйи газсиз қолади
Бугун, 10 сентябрь куни Тошкентнинг Бектемир туманида таъмирлаш ишлари сабабли табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
"Ҳудудгаз Пойтахт" матбуот хизмати хабар беришича, чеклов тўртта кўп қаватли уй ва 250 та хонадонга дахл қилади.
Соат 10:00 дан 18:00 гача "Иқбол" маҳалласи ва Сувсоз турар жой мавзесидаги 16, 16-А, 16-Б ва 17-Б сонли кўп қаватли уйлар аҳолиси газсиз қолади.
Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ етказиб бериш босқичма-босқич тикланади. Компания келтирилган ноқулайликлар учун узр сўради.

