Тошкент шимолий вокзалида йўловчилар учун пуллик CIP-зал очилди

Тошкент Шимолий темир йўл вокзалида йўловчилар учун пуллик CIP-зал иш бошлади. Янги хизмат 21 сентябрдан ишга туширилди ва ундан пуллик асосда фойдаланиш мумкин.
Энди йўловчилар поезд жўнашини бепул интернет, қулай ўриндиқлар, ичимликлар ва бошқа хизматларга эга алоҳида шинам залда кутишлари мумкин.
Залда дам олиш жойлари, бепул интернет, телевизор, шунингдек, поездлар ҳаракати ва вокзал хизматлари ҳақида маълумотлар кўзда тутилган.
Бундан ташқари, ташриф буюрувчиларга ичимликлар ва енгил тамаддилар таклиф этилади. Хонада йилнинг қайси фасли бўлишидан қатъи назар, қулай ҳарорат сақланиб туради.
CIP-зал хизматлари пуллик асосда кўрсатилади. Нархлар залнинг ўзида жойлаштирилган.

