Маҳаллий

Тошкент шаҳри ва вилоятида қарийб 2 кг гиёҳвандлик воситасининг тарқалишига чек қўйилди

Тошкент шаҳри ва вилоятида қарийб 2 кг гиёҳвандлик воситасининг тарқалиши тўхтатилди

Тошкент шаҳри ва вилоятида наркожиноий гуруҳ аъзоларини ушлашга қаратилган кетма-кет тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилди. Натижада қарийб 2 килограмм гиёҳвандлик воситаларининг аҳоли орасига тарқалиб кетишининг олди олинди.

Тошкент вилоятида 1965 ва 1961-йилларда туғилган, аввал судланган ака-ука — омборчи ва наркокурьерлар Орландо автомобилида Бектемир тумани ҳудудидаги дала майдонида яшириб кетилган 550 грамм мефедронни олиб, қочишга уринган пайтда қўлга олинди. ИИВ маълумотига кўра, улар наркодўкон куратори топшириғига биноан жиноий шерикликда фаолият юритган.

Шундан кейин наркожиноий гуруҳнинг бошқа аъзоларини аниқлаш ва қўлга олишга қаратилган тадбирлар Тошкент шаҳрида давом эттирилди. Юнусобод туманида 1992-йилда туғилган, аввал судланган шахснинг ёнидан 202 грамм мефедрон, яшаш хонадонидан эса яна 200 грамм мефедрон, тарози, “зип” пакетлар ва қадоқлаш учун мўлжалланган изолента топилди. Кейинги тадбирда шу гуруҳнинг муқаддам судланган “закладчиг”и куратор ташлаб кетган локациядан 50 грамм мефедронни олаётган вақтда ушланди.

Гуруҳ фаолиятига чек қўйиш бўйича Сергели туманида ўтказилган тадбирда эса 2008-йилда туғилган қизнинг хонадонидан 280 грамм “Алфа-ПВП”, 300 грамм мефедрон ва 81 грамм гашиш аниқланди.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари якунида жами қарийб 2 килограмм гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди ва гуруҳнинг наркотик моддаларни тарқатишга қаратилган фаолиятига чек қўйилди. Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 6-қисми “а” банди билан жиноят ишлари қўзғатилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.