Тошкент шаҳар ҳокимига маслаҳатчи тайинланди
Фатҳулла Нигманов мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссияси раиси ўринбосари лавозимида фаолият

Тошкент шаҳар ҳокимига янги маслаҳатчи тайинланди.
Пойтахт ҳокими Шавкат Умрзоқовнинг маслаҳатчиси этиб Нигманов Фатҳулла Убайдуллаевич тайинланди. У шу билан бирга Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари лавозимини ҳам эгаллайди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Фатҳулла Нигманов 1984-йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2012-йилда Тошкент архитектура-қурилиш институтини геодезик ҳисоблаш ва бошқа тармоқлар муҳандислиги мутахассислиги бўйича тамомлаган.
У ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссияси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Фатҳулла Нигманов ўз меҳнат фаолияти давомида Юнусобод тумани ҳокимлигида турли масъул лавозимларда, шунингдек, Бектемир тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари ва туман ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида ишлаган.

