Маҳаллий

Тошкент осмонидан ёрқин обьект учиб ўтди. Фанлар академияси ҳолатга муносабат билдирди

Тошкент осмонида ёрқин обьект учиб ўтди. Фанлар академияси бу ҳолатга изоҳ берди

19-сентябр куни кечқурун Тошкент осмонида ёрқин бўлиб, ортидан узун из қолдирган обьект кузатилди. Фанлар академияси Астрономия институти мутахассисларининг дастлабки таҳлилига кўра, бу ҳодисада метеор ёки болидга хос белгилар аниқланмади.

Институтнинг катта илмий ходими Камолиддин Эргашевнинг айтишича, тарқалган фото ва видеоларда обьектнинг ташқи кўриниши, ҳаракатланиш хусусияти ҳамда қолдирган изи кўпроқ ракета ёки унинг юқори босқичи билан боғлиқ ҳодисани эслатади.

Дастлабки орбитал ҳисоб-китобларга кўра, 19-сентябр куни Хитойнинг Таиюан космодромидан Лонг Марч-2Д ташувчи ракетаси ёрдамида ПИЕСАТ-2 туркумидаги тўртта сунъий йўлдош учирилган. Ракетанинг учириш вақти, орбитаси ҳамда Тошкент осмонида ҳодиса кузатилган вақт ва йўналиш ўртасида мослик борлиги қайд этилган.

Шу боис, ҳозирги босқичда Тошкентда кузатилган ҳодиса ушбу космик учиришнинг ракета босқичи ёки ундан кейинги орбитал жараёнлардан бири билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Бироқ мутахассислар обьектни айнан Лонг Марч-2Д ракетасининг муайян қисми деб қатъий аниқлашга ҳали эрта эканини таъкидлаган.

Астрономия институти хулосасига кўра, ҳозирча Тошкент осмонида кузатилган ёрқин ҳодиса метеор ёки болидга хос эмас.

Видеода қайд этилган ҳодисанинг метеорит тушиши ёки бошқа табиий ёхуд техноген манба билан боғлиқлиги расман тасдиқланмаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.