Маҳаллий

Тошкент метросидан фойдаланган 1 млн 200 мингинчи йўловчига бир йиллик бепул транспорт картаси берилди

28-сентабр куни Тошкент метрополитени бир кунда рекорд даражада — 1 200 124 нафар йўловчига хизмат кўрсатди. Шу куни метродан фойдаланган 1 млн 200 мингинчи йўловчига бир йил давомида жамоат транспортидан бепул фойдаланиш имконини берувчи махсус карта ва эсдалик совғаси топширилди.

Тошкент метросидан фойдаланган 1 млн 200 мингинчи йўловчига бир йиллик бепул транспорт картаси топширилди

28-сентабр куни Тошкент метрополитени тарихида илк бор бир кунда 1 миллион 200 мингдан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатилди. Шу куни метродан жами 1 200 124 нафар йўловчи фойдаланди, дея хабар қилди.

Мазкур натижа муносабати билан метрополитен масъул ходимлари иштирокида 1 200 000-йўловчини аниқлаш бўйича махсус тадбир ўтказилди. Тадбир давомида ушбу кўрсаткични қайд этган йўловчига метрополитен жамоаси номидан эсдалик совғаси ҳамда бир йил давомида жамоат транспортидан бепул фойдаланиш имконини берувчи махсус транспорт тўлов картаси топширилди.

Метрополитен маъмурияти қайд этилган натижа Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонларининг метро хизматларига бўлган ишончи ҳамда талаби ортиб бораётганидан далолат беришини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 15-сентабрда Тошкент автобусларидан ҳам йўловчилар сони бўйича рекорд қайд этилганди.

Ўша куни автобуслар 1 520 113 нафар йўловчи ташиганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.