Тошкент метросида “Космонавтлар” бекати йўлидаги мушук қутқарилди
Тошкент метросининг “Космонавтлар” бекати йўлига тушиб қолган мушук метро ходими томонидан хавфсиз жойга олиб чиқилди.

Тошкент метросининг “Космонавтлар” бекатида релслар орасига тушиб қолган мушук қутқарилди.
Ўзбекистон пойтахтида метро ходими “Космонавтлар” бекатининг йўлига тушиб қолган мушукни қутқаришга муваффақ бўлди. Бу воқеа 16-август куни тахминан соат 20:01 да содир бўлганлиги ҳақида Тошкент метрополитени матбуот хизмати маълум қилди.
Вазиятни метро ходимлари дарҳол назоратга олдилар. “Туннел иншоотлари” хизматининг техник ёрдам устаси М. Маҳмаюсупов мушукни релслардан олиб, хавфсиз жойга чиқарди.
Метрополитеннинг хабар беришича, ҳайвон ҳеч қандай жароҳат олмаган.
Ушбу ҳодиса поездлар ҳаракати жадвалига ҳам таъсир кўрсатмади.

