Сиёсат

Тошкент Кенгаши ҳокимият томонидан манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонуннинг ижро этилишини қониқарли деб топди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши шаҳар ҳокимлиги томонидан манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчилик билан юкланган вазифаларнинг бажарилишини қониқарли деб топди.

Тошкент Кенгаши ҳокимият томонидан манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонуннинг ижро этилишини қониқарли деб баҳолади

Текширувлар якунларига кўра, 24 нафар ходим билан меҳнат шартномалари бекор қилинди, яна 7 нафари 21 та тижорат ташкилотида таъсисчи сифатида иштирок этишни тугатди. Бу ҳақда Кенгашнинг 2026 йил 23 октябрдаги қарорида айтилади.

Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс ва ички коррупцияга қарши назорат бўйича ўринбосари Мирмуҳаммад Мирҳамидовнинг ҳисоботига кўра, 9 нафар ходим иштирокидаги 10 та тижорат ташкилоти тугатиш жараёнига ўтказилди. Яна 6 нафар ходим иштирокидаги 5 та тижорат ва нотижорат ташкилотлари тугатилди ҳамда давлат реестридан чиқарилди. Бундан ташқари, 6 нафар ходим тижорат ташкилотидаги раҳбарлик фаолиятини тугатди.

Қонунчилик талаблари бузилишига йўл қўйган ҳокимликларнинг 49 нафар ходими билан якка тартибда профилактик суҳбатлар ўтказилди. 55 нафар ходимнинг масалалари одоб-ахлоқ комиссиялари томонидан кўриб чиқилиб, уларга нисбатан огоҳлантириш кўринишидаги маънавий таъсир чораси қўлланилди.

Ҳисоботда Чилонзор ва Шайхонтоҳур туманлари ҳокимликларининг икки нафар ходимида ўриндошлик асосида ишлаш талаблари бузилгани алоҳида кўрсатиб ўтилган. Улардан бирининг Тошкент шаҳар Туризм бошқармасидаги ўриндошлик фаолияти бекор қилинди. Ушбу ҳолат бўйича материаллар шаҳар прокуратурасига юборилди.

Профилактика ишлари доирасида Бектемир, Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Учтепа ва Янгиҳаёт туманлари ҳокимликларида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишга бағишланган семинарлар ўтказилди. Бундан ташқари, ҳокимлик тизими ходимлари учун одоб-ахлоқ қоидалари акс этган брошюра нашр этилди.

Шунингдек, коррупция ва манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги хабарларни қабул қилиш учун ишонч телефони (55-507-01-10) ва TShH antikorrupsiya Telegram-боти янгиланди ва қайта ишга туширилди.

Кенгаш манфаатлар тўқнашувини аниқлаш, олдини олиш ва бартараф этиш бўйича тизимли текширувларни давом эттириш, аниқланган ҳар бир ҳолат бўйича қонунчиликка мувофиқ чоралар кўриш, шунингдек, ходимлар ўртасида тушунтириш ва профилактика ишларини кучайтиришни топширди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.