Тошкент илк бор стол тенниси бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади
Ташкентда 19-25 октябрь кунлари илк бор катталар ўртасида стол тенниси бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади, унда Олимпия шаҳарчасида 33 мамлакатдан 255 нафар спортчи куч синашади.

Тошкент илк бор стол тенниси бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Медаллар тўртта йўналишда: эркаклар ва аёллар ўртасида яккалик, жуфтлик, аралаш жуфтлик ҳамда жамоавий мусобақаларда ўйналади.
Жамоавий мусобақалар, шунингдек, келаси йили Қозоғистонда бўлиб ўтадиган стол тенниси бўйича жаҳон чемпионатига саралаш турнири вазифасини ҳам ўтайди ва жамоалар дунё биринчилиги йўлланмалари учун курашадилар.
Ўз уйида ўтадиган чемпионатда Ўзбекистон шарафини 10 нафар спортчи ҳимоя қилади.
Миллий терма жамоа сўнгги ўқув-машғулот йиғинини 12 октябрь куни бошлайди ва Шимолий Корея ҳамда Қирғизистон терма жамоалари билан биргаликда тайёргарлик кўради.

