Тошкент Ботаника боғида Формула 35 фан фестивали бўлиб ўтади
21-октабр куни Тошкент Ботаника боғида Формула 35 фан фестивали бўлиб ўтади. Ташриф буюрувчилар кимёвий тажрибаларни кузатиши, математик ва мантиқий ўйинлар, интерактив танловларда иштирок этиши, квест ва викториналардан ўтиши мумкин. Шу куни Ботаника боғига кириш бепул бўлади.

Тошкент Ботаника боғида 21-октабр куни Формула 35 фан фестивали ташкил этилади. Мустақилликнинг 35 йиллигига бағишланган ушбу тадбирнинг мақсади — ўқувчиларда фанга қизиқишни кучайтириш, уларни замонавий илмий йўналишлар, инновацион технологиялар ва амалий тадқиқот муҳити билан таништириш, дея хабар бермоқда Фанлар академияси.
Фестивал доирасида тўққизта интерактив илмий ҳудуд фаолият кўрсатади. Меҳмонлар кимёвий тажрибалар ўтказиши, астрономик кузатувларда қатнашиши, мантиқий ва математик ўйинларда иштирок этиши, шунингдек, табиат, биологик олам ва инсон организми хусусиятларини ўрганиши мумкин.
Дастурда мултимедиа квестлари ҳамда адабий викториналар ҳам бор.
Интерактив майдончалар қуйидаги вақтларда ишлайди:
Формула 35 фестивали куни Ботаника боғига кириш бепул бўлади.

