Маҳаллий

Тошкент автобусларида сентябрда йўл ҳақини тўламаган 14 мингдан ортиқ йўловчи жаримага тортилди

Тошкент автобусларида сентябр ойида йўл ҳақини тўламаган 14 мингдан ортиқ йўловчига жарима қўлланди

Тошкент шаҳрида 1–22-сентябр кунлари автобусларда йўл ҳақини ўз вақтида тўламаган 14 051 нафар йўловчига маъмурий баённома расмийлаштирилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич август ойига нисбатан 8 494 тага ёки 153 фоизга кўп.

Мазкур даврда пойтахт автобусларида 27,8 млн нафардан ортиқ йўловчи ташилган. Йўловчилар оқими 2025-йилнинг шу даврига нисбатан 3,6 млн нафарга, август ойига нисбатан эса 7 млн нафардан зиёдга ёки 34 фоизга ошган.

2026-йил 1-сентябрдан бошлаб брутто-шартнома асосида фаолият юритаётган барча шаҳар автобусларида йўл ҳақини тўлашнинг янги тартиби жорий этилган. Унга кўра, йўловчилар автобусга чиқиши билан йўлкира ҳақини тўлаши керак.

Аввалроқ Тошкент автобусларида йўловчи ташиш бўйича рекорд қайд этилгани ҳақида хабар берилганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.