Маҳаллий

Тошкент аеропортида фуқаро каннабис мойини яширинча олиб ўтмоқчи бўлди

Тошкент аеропортида бир фуқаро каннабис мойини яширинча олиб ўтишга уринган. Давлат Хавфсизлик Хизмати (ДХХ) ва Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида таркибида психоактив ва кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган маҳсулотлар фош этилди.

Тошкент халқаро аеропортида ўтказилган тезкор тадбирда Бангкок—Тошкент йўналишида учиб келган фуқаронинг юклари рентген аппарати орқали текширилганда, юклар орасида шубҳали озиқ-овқат маҳсулотлари борлиги аниқланиб, улар очиб кўрилган.

Маълум бўлишича, Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи, 2002-йилда туғилган, муқаддам судланган ушбу шахс турли озиқ-овқат маҳсулотлари ниқоби остида 978 грамм каннабис мойи ва таркибида психоактив модда бўлган тахминий оғирлиги 500 грамм бўлган қўзиқоринларни келгусида сотиш мақсадида олиб келган.

Бошқа бир ҳолатда эса Тошкент тумани ҳудудида ҳаракатланаётган Дамас автомобили тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган Фарғона вилоятининг Олтиариқ ҳамда Учкўприк туманларида яшовчи, 1987 ва 1989-йилларда туғилган икки нафар шахсга тегишли полиетилен пакетларда таркибида сибутрамин кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 12 992 дона кофе маҳсулотлари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Аниқланишича, улар қўшни республикадан олиб келинган ушбу маҳсулотларни келгусида Фарғона вилоятида сотмоқчи бўлган.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича қонунбузарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан аввал Таиланддан транзит йўналишлар орқали Ўзбекистонга 34 килодан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини олиб киришга уриниш фош этилганди. Унда Вьетнам, Жанубий Корея, БАА ва Ҳиндистондан олиб ўтилган наркотиклар Тошкентга етиб келганида тўхтатилган. Ушбу трансмиллий жиноий гуруҳ фаолияти Рамзан номи остидаги шахс томонидан бошқарилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.