Маҳаллий

Тўққиз ой вазир устамаси оладиган ўқитувчилар рўйхати эълон қилинди

Вазир устамаси бериладиган 1696 нафар ўқитувчи рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистонда жорий йилда 1696 нафар малакали педагогга 9 ой давомида вазир устамаси берилиши маълум қилинди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрлар рўйхати тасдиқланди.

Танлов ғолиблари қуйидагича тақсимланди:

* Умумий ўрта таълим мактабларидан — 1400 нафар;

* Ихтисослаштирилган таълим муассасаларидан — 98 нафар;

* Мактабгача таълим ташкилотларидан — 198 нафар.

Ғолибларга 2026-йил сентябр ойидан 2027-йил май ойига қадар, жами 9 ой давомида қуйидаги миқдорда устама тўланади:

* Умумтаълим ташкилотлари педагогларига — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 5,5 баравари (7 миллион 480 минг сўм);

* Мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларига — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 2 баравари (2 миллион 992 минг сўм).

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги жамғармаси ҳисобидан педагогларга бериладиган ҳар ойлик устама 2022-йилда жорий этилган. 2026-йилда вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг чекланган сони 1900 нафар этиб белгиланганди. Квоталар Мактабгача таълим, Бошланғич таълим, Филология фанлари, Ижтимоий фанлар, Аниқ фанлар, Табиий ва иқтисодий фанлар, Амалий фанлар йўналишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида тақсимланган.

Ўзбекистонда 2026-йил 1-сентябрдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ойига 1 миллион 360 минг сўмни ташкил этиши белгиланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.