Дунё

“Толибон” Мозори Шариф аҳолисини ўз байроғини сотиб олишга ва уни илишга мажбурламоқда — манба

Мозори Шариф аҳолиси "Толибон" байрог'ини сотиб олишга ва осиб қо'йишга мажбурланмоқда — манба

Афг'онистоннинг Балх вилояти маркази Мозори Шариф шаҳридаги маҳаллий манбаларнинг хабар беришича, "Толибон" ҳаракати аҳолига босим о'тказиб, о'зининг оқ байрог'ини сотиб олишга мажбурламоқда.

"Ҳашти Субҳ Даилй" нашрига 13-август куни ма'лум қилинганидек, "Толибон" одамларга огоҳлантириш берган. Унга ко'ра, фуқаролар ҳаракат байрог'ини сотиб олиб, уни о'з до'конлари ва уйларига илиб қо'йишлари шарт.

Манбалардан бирининг айтишича, байроқ сотиб олишга пули ё'қлигини билдирган бир фуқаро "Толибон" а'золари томонидан калтакланган. Шунингдек, "Толибон" одамлардан дарахтларни ва уйлари атрофидаги ба'зи жойларни оқ рангга бо'яшни ҳам талаб қилгани қо'шимча қилинди.

Аввалроқ Қандаҳор ва Ҳилманд вилоятларидаги манбалар ҳам "Толибон" одамлардан 15-августгача ҳаракатнинг оқ байрог'ини до'конлар ва иш жойларига о'рнатишни буюрганини тасдиқлаган эди. Манбаларнинг билдиришича, бу талаб бажарилмаган тақдирда одамларга до'конлари ва иш жойларини ёпиб қо'йиш билан таҳдид қилинган.

Бу ҳолат Афг'онистонда ко'пчилик аҳоли қашшоқлик, ишсизлик ва иқтисодий қийинчиликлар билан курашаётган ҳамда энг асосий ҳаётий эҳтиёжларини қоплай олмаётган бир пайтда юз бермоқда. Ҳозирда мамлакатда мухолифат кучлари "Толибон"га қарши фаол ҳаракат қилмоқда. Бунга жавобан ҳаракат собиқ ҳукумат кучларининг уйида тинтув о'тказиб, о'лим билан таҳдид қилгани ҳақида ма'лумотлар бор.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.