Дунё

Токиода 10 ёшли қизчага шилқимлик қилганликда гумонланиб, ўзбекистонлик курьер қўлга олинди

Токиода полиция бошланғич синф ўқувчисига нисбатан одобсиз ҳаракатлар содир этганликда гумон қилиб, овқат етказиб бериш курьери бўлиб ишловчи 45 ёшли Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Jiji Press хабарига кўра, Синагава туманида истиқомат қилувчи Мўминов Дилшод Комилжонович 5 июль куни соат 17:00 атрофида Сэтагая туманидаги хонадонлардан бирига овқат етказиб бериш учун борган. Ўша пайтда 10 ёш ёки ундан каттароқ бўлган қизча […]

Токиода 10 ёшли қизчага шилқимлик қилишда гумонланиб, ўзбекистонлик курьер қўлга олинди

Токиода полиция бошланғич синф ўқувчисига нисбатан одобсиз ҳаракатлар содир этганликда гумон қилиб, таом етказиб бериш курьери бўлиб ишлаган 45 ёшли Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди.

Jiji Press хабарига кўра, Синагава туманида истиқомат қилувчи Мўминов Дилшод Комилжонович 5 июль куни соат 17:00 атрофида Сэтагая туманидаги хонадонлардан бирига таом етказиб бериш учун борган. Ўша пайтда уйда 10 ёшлар атрофидаги қизча ёлғиз бўлган.

Полиция талқинига кўра, эркак қизчани қучоқлаб, ўпган. Воқеадан кейин қизнинг ўзи шошилинч рақам орқали полицияга қўнғироқ қилган.

Гумонланувчи қўйилган айбловларни тан олди. Полиция маълумотларига кўра, у қизча унинг дидидагидек бўлгани учун ўзини тия олмаганини айтган.

Тергов давом этмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.