Дунё

Тожикистон Халқаро жиноий суддан чиқиши мумкин

Тожикистон Халқаро жиноий суддан чиқиши мумкин

Тожикистон Халқаро жиноий суд (ХЖС) аъзолигидан воз кечишни режалаштирмоқда.

Хабарга кўра, Тожикистоннинг ХЖСдан чиқишини назарда тутувчи қонун лойиҳаси парламентнинг қуйи палатасига тақдим этилган. Мазкур ҳужжат яқин орада депутатлар томонидан кўриб чиқилиши кутилмоқда.

2025-йилда Европа Иттифоқи Тожикистонни Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олиш бўйича ХЖС ордерини бажармаганликда айблаган эди. Ўша пайтда Евроиттифоқ Тожикистон Рим статутига аъзо эканини ва шу сабабли суд қарорларини бажариши шартлигини таъкидлаган.

Владимир Путин 9–10-октябр кунлари Тожикистон пойтахти Душанбеда ўтган саммитда қатнашган. Халқаро жиноий суд эса 2023-йил март ойида Путин ҳамда Россия болалар омбудсмани Мария Лвова-Беловани ҳибсга олиш учун ордер чиқарган эди. Улар Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан болаларни Россияга ноқонуний депортация қилишда айбланган.

Бундай ҳолат аввал ҳам юз берган. Хусусан, Путин 2024-йил сентябр ойида Рим низомини ратификация қилган яна бир давлат — Мўғулистонга ҳам борган. Аммо у ерда ҳам ҳибсга олиш чоралари кўрилмаган.

Аввалроқ Путинни ҳибсга олишга ордер берган Халқаро жиноий суд прокурори лавозимидан четлатилгани ҳақида хабар берилганди. Карим Хон суд ходимаси бўлган аёлга тегажоғлик қилганликда айбланганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.