“Тўй таклифномаси” – Телеграмъда зарарли АПК файллари кўпаймоқда
Ўзбекистонда кибержиноятларнинг катта қисми зарарли АПК файллари билан боғлиқ. Бунда турли бонус ва ютуқлар ваъдаси, тўй ёки байрам таклифномаси, умуман, қизиқувчанликка асосланган ҳар қандай чақирув тузоқ вазифасини бажармоқда.

“Тўй таклифномаси” – Телеграмъда зарарли АПК файллари кўпаймоқда
Телеграмъда янги номлар остидаги АПК файллари сони ортиб бормоқда. Бундай файлларни очиш ёки зарарли ҳаволаларга кириш жиддий оқибатларга олиб келмоқда.
Зарарли АПК файллари уларни очишга ундовчи бир нечта психологик ҳужумларга таянади. Қизиқувчанликдан фойдаланилган бу турдаги зарарли файллар тўй ёки байрам таклифномаси, МИБ қарздорлиги ва шунга ўхшаш шаклларда бўлиши мумкин. “суратингиз тарқаб кетибди”, “судга чақирилдингиз”, “сизни кузатишяпти” каби кўринишлар кўпроқ учрайди. Шунингдек, улар “сизга ютуқ чиқди”, “бонусни олинг” ва бошқа шу каби номларда ҳам учрайди.
АПК файллари киберфирибгарлар учун телефонингизни очиб берувчи “калит” ҳисобланади. Шу сабабли, бундай файлларни очиш уйга тушаётган ўғрига хонадон калитини бериб, “истаган нарсангизни олиб чиқиб кетаверинг”, дейиш билан баробар. Киберфирибгарлар айнан фойдаланувчининг рухсати, яъни файлни очиши орқали ўғриликни амалга ошира олади.
Ўғирланган нарсалар эса шахсий маълумотлар, аккаунт ёки банк картаси бошқаруви, ундаги пул маблағлари бўлиши мумкин.
АПК файлларини очиш ёки зарарли ҳаволаларга кириш жиддий оқибатларга олиб келади. Чунки киберфирибгар бу орқали қуйидагиларни қўлга киритиши мумкин: шахсий маълумотлар; аккаунтга рухсациз кириш; телефон аппаратини масофадан бошқариш; телефондаги молиявий иловалардан пул ўғирлаш; аккаунт номидан унинг танишларига зарарли файллар жўнатиш ва бошқалар.
Агар шубҳали илова очилиб, телефон қурилмасига ўрнатиб юборилган бўлса, қуйидаги чораларни кўриш тавсия қилинади:

