Маҳаллий

ТМФЦ Директорлар кенгашининг вазифалари белгиланди

Президентнинг «Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

ТХММ Директорлар кенгашининг вазифалари белгиланди

Президентнинг 10.09.2026 йилдаги «Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-188-сон Фармони қабул қилинди.

«Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида»ги Конституциявий қонунга мувофиқ, ҳужжат билан ТХММ органлари ва мансабдор шахслари фаолиятини ташкил этиш масалалари тартибга солинди. Қуйидагилар тасдиқланди:

Кенгаш Молия марказининг умумий стратегияси, йўналиши ва бошқарувини белгилаш, шунингдек, Конституциявий қонунда белгиланган мақсад, вазифа ва принциплари амалга оширилишини таъминлаш учун жавобгардир.

Кенгаш ўз зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришда мустақил равишда фаолият юритади. Ҳеч бир давлат органи, мансабдор шахс, Молия маркази иштирокчиси ёки бошқа шахс Кенгаш фаолиятига аралаша олмайди, Конституциявий қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 11.09.2026 йилдан кучга кирди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.