Сиёсат

ТИВ раҳбари Швейсария ва Германия элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Учрашувда икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинган.

Ташқи ишлар вазири Швейсария ва Германия элчиларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 11-август куни Швейсариянинг мамлакатимиздаги янги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Симон Гигер ҳамда Германия Федератив Республикасининг янги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Маттиас Фоллертнинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.

Учрашувлар давомида икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари муҳокама этилиб, олий даражада эришилган келишувларни ўз вақтида ва самарали бажариш зарурлиги таъкидланди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.