Дунё

Тинç океанида қайиқда бедарак йöқолган 5 киşи уç ойдан сöнг топилди

Бедарак йöқолган деб ҳисобланган, иçида микронезияликлар бöлган қайиқ жöнаб кетган жойидан 5,5 минг километр узоқликда, Кирибати қирğоқлари яқинидан топилди.

Тинч океанида қайиқда бедарак йўқолган 5 киши уч ойдан сўнг топилди

Беш киши очиқ океанда деярли уч ой сузиб юрганидан сўнг тирик ҳолда топилди.

Июл ойи охирида 9 киши қайиқда Микронезиядаги Мурило оролидан қўшни Руо оролига йўл олган эди. Йўл тахминан бир соат вақт олиши керак эди, аммо қайиқ бўронга дуч келиб, очиқ денгизга оқиб кетган. Қидирув ишлари бир неча ҳафта — 9-августгача давом этди, бироқ натижа бермади.

1-ноябр куни қайиқни Кирибати таркибига кирувчи Фаннинг ороли аҳолиси пайқаб қолди. Оқим уни бу вақт ичида тахминан 5,5 минг километр узоқликка олиб кетган. Қутқарилганларга (улар орасида икки нафар бола ҳам бор) маҳаллий черков пастори бошпана берди, шундан сўнг уларга тиббий ёрдам кўрсатилди. Кирибатилик депутат уларни даволаш учун имкон қадар тезроқ энг яқин йирик аҳоли маскани — Киритиматига олиб ўтишни тавсия қилди.

Қолган тўрт йўловчининг тақдири ҳозирча номаълум. Микронезиялик сиёсатчи Александр Наррун қутқарув ишларида қатнашган барчага миннатдорлик билдирди ва бедарак йўқолганлар ҳақида дуо қилишда давом этишаётганини маълум қилди. Шунингдек, у Микронезия президентидан омон қолганларни ватанига қайтариш бўйича Кирибати ҳукумати билан музокараларни бошлашни сўради.

Қутқарилганлар шунча вақт қандай жон сақлаб қолишганини ҳозирча гапириб бермади ва шахсий ҳаётини ҳурмат қилишни сўради.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.