Технология

Тиме журнали 2026-йилнинг энг яхши 300 та ихтиросини эълон қилди

Американинг Тиме журнали ҳар йили тузиладиган энг яхши ихтиролар рўйхатини эълон қилди. Ундан маиший ёрдамчилар ва ғайриоддий гаджетлардан тортиб, тиббий ишланмаларгача бўлган 300 та қурилма, технология ва хизматлар ўрин олди.

Тиме журнали 2026-йилнинг энг яхши 300 та ихтиросини эълон қилди

**Аппле иПҳоне Дуо**

Биринчи буклама иПҳоне йиғилган пайтда паспорт ҳажмига тенг, очилганда эса кичик планшетга айланади.

Катта экранда филмлар томоша қилиш, сайтларни ёнма-ён очиш ва ФасеТиме орқали суҳбат чоғида бир вақтнинг ўзида ҳам ўзингизни, ҳам атрофда юз бераётган воқеаларни кўрсатиш мумкин. Аппле дисплей учун нанотекстурали махсус полимер қоплама яратди, шарнир ичига эса 100 дан ортиқ митти детал жойлаштирди. Дастлабки фойдаланувчилар фикрига кўра, экрандаги букилиш изи деярли билинмайди.

**Дйсон СамераЖет**

Дйсон электр тиш чўткаси ва ирригаторни бирлаштириб, учига митти камера ўрнатди. У тишлар орасидаги бўшлиқларни ҳамда овқат қолдиқларини аниқлайди ва тозалаш жараёнининг ўзидаёқ сув оқимини айнан шу жойга йўналтиради. Илова орқали оғиз бўшлиғини кўздан кечириш ёки видеоёзувни тиш шифокорига юбориш мумкин. Аккумулятор ва тозалаш учликлари алмаштириладиган қилиб ишлаб чиқилган.

**1Х Нео**

Одамсимон уй роботининг вазни тахминан 30 килограмм бўлса-да, у 68 килограммдан оғирроқ юкни кўтара олади ва 25 килограмм атрофида юк таший олади. Нео бошқа хоналардан буюмларни мустақил олиб келади, стол устини тартибга келтиради ва озиқ-овқатларни жойлаштиришга ёрдам беради. Мураккаброқ вазифалар, масалан, кийимларни тахлаш ва идиш ювиш машинасини бўшатиш учун ҳозирча Эхперт Моде режими керак: бунда роботни 1Х ходими масофадан бошқаради. Ишлаш жараёнида қурилма кўникмаларни ўзлаштириб боради. Бундай ёрдамчининг нархи 20 000 доллар.

**Адепт Материалс Лилйпад Паинт**

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.