Маҳаллий

Тиббиёт соҳасида Узлуксиз касбий ривожланиш маркази фаолияти йўлга қўйилади

Янги марказ фаолияти Узлуксиз касбий ривожланиш платформаси орқали ташкил этилади.

Тиббиёт соҳасида Узлуксиз касбий ривожланиш маркази фаолияти йўлга қўйилади

2027-йилдан бошлаб соҳада ягона тартибга солувчи регулятор сифатида Узлуксиз касбий ривожланиш маркази фаолият бошлайди.

Янги марказнинг ишлаши Узлуксиз касбий ривожланиш платформаси орқали йўлга қўйилади. У 2027-йил 1-январга қадар ишга туширилади ва “Тиббий малака” ахборот тизими билан интеграция қилинади.

Мазкур платформа орқали провайдерлар ва дастурларнинг миллий реестри юритилади, ҳар бир мутахассис учун шахсий кабинет очилади, кредитлар ҳисоби олиб борилади ҳамда электрон сертификатлар автоматик тарзда расмийлаштирилади.

Иш берувчилар эса ўз ходимларининг портфолиоси ва йиллик ҳисоботи ҳақидаги маълумотларни кузатиш имконига эга бўлади.

Йилига 50 кредит тўплаш (ўрта тиббиёт ходимлари учун 28 кредит) шифокорнинг келажагига қилинадиган сармояга айланади. Ушбу кредитлар давлат рўйхатидан ўтказиш ва малака тоифасини бериш жараёнида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.

Марказ халқаро стандартлар асосида барча провайдерлар ва дастурларни мустақил равишда аккредитациядан ўтказади, шунингдек узлуксиз тиббий таълим бўйича маҳаллий аккредитация ташкилоти сифатида фаолият юритади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.