Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига директор тайинланди
Аввалги раҳбари Акмал Жуманазаров 2026-йил сентябрда бошқа ишга ўтганди.

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига янги директор тайинланди
Ансабхон Акаидинович Зокиров Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Ансабхон Закиров агентлик директорининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган. Бундан олдин эса у агентлик ҳузуридаги «Ўзбекистон аккредитация маркази» давлат муассасаси директори лавозимини эгаллаган.
Агентликнинг аввалги раҳбари Акмал Жуманазаров 2024-йил февралдан 2026-йил сентябргача — қарийб 2 йил 7 ой давомида ушбу лавозимда фаолият юритган. У жорий йил 22-сентябрда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мудофаа саноати қўмитаси раиси этиб тайинлангани сабабли лавозимидан озод этилганди.

