Бошқа

Тест: Усмон Азимнинг асарларини биласизми?

“Инсонни тушуниш”, “Бахшиёна”, “Ғусса” ва “Уйғониш азоби” сингари шеърий тўпламлар муаллифи Усмон Азим 13-августда 76 ёшни қаршилади. Сана муносабати билан Газета Ўзбекистон халқ шоирининг ижоди асосида тест тайёрлади.

Тест: Усмон Азим ижодидан хабардормисиз?

Усмон Азим 1950-йил 13-августда Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида таваллуд топган. Мактабни тугатгач, ҳозирги Миллий университет деб номланувчи Тошкент Давлат университетининг журналистика факултетида таҳсил олган.

1976-йилдан 1989-йилгача республика радиосида, 1989-йилдан 1990-йилгача эса Ёзувчилар уюшмасининг Тошкент вилоят бўлимида, шунингдек, президент девонида фаолият юритган. Шоирнинг илк китоби “Инсонни тушуниш” номи билан 1978-йилда нашр этилган бўлиб, у 2003-йилдан бошлаб Ўзбек миллий академик драма театрида адабий ходим сифатида ишлаган.

Кейинги йили “Ҳолат” тўплами, 1980-йилдан 1989-йилгача эса “Оқибат”, “Кўзгу”, “Сурат парчалари”, “Дарс” ва “Бахшиёна” номли тўпламлари чоп этилган. 90-йилларда “Ғаройиб аждарҳо”, “Уйғониш азоби”, “Ғусса”, “Узун тун” ва “Бор эканда, йўқ экан” шеърий китоблари, 2003-йилдан 2018-йилгача эса “Жоду”, “Адибнинг умри”, “Сўнгсўзлар” ва “Коллаж” каби асарлари тақдим қилинган.

У “Бахтли бўлайлик”, “Ҳужжатли филм учун сюжет” ва “Баҳодир ва Малика” радиопесалари, шунингдек, “Бир қадам йўл”, “Кундузсиз кечалар”, “Бозор”, “Алпомишнинг қайтиши”, “Жазава”, “Бахт қуши” ва “Ўтган замон ҳангомалари” песаларининг муаллифидир.

“Алишер Навоий”, “Алпомиш”, “Севги” филмларининг ссенарийсини ёзган ижодкор Пол Элюар, Фозил Ҳусну Доғларжа каби шоирларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган.

Сана муносабати билан Газета Усмон Азим асарлари асосида тест тайёрлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.