Лайфстайл

Тест: “Суюнчи” ва “Катта ойи” каби ўзбек филмларини қанчалик яхши биласиз?

ъТўйлар муборакъ, ъКелинлар қўзғолониъ ҳамда ъАрмонъ сингари филмларда суратга тушган Ноила Тошкенбоева 22-сентабрда 83 ёшни қаршилади. Сана муносабати билан Газета Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистнинг филмографияси асосида тест тайёрлади.

Тест: “Суюнчи” ва “Катта ойи” каби ўзбек филмларини қанчалик яхши биласиз?

Ноила Тошкенбоева 1943-йил 22-сентабрда Тошкент шаҳрида туғилган. Актриса 46-сонли мактабда таҳсил олган ва 1965-йилда Тошкент Театр ва рассомчилик санъати институтини битирган.

У 1978-йилда “Тўйлар муборак” филмида иштирок этган, кейинги йили эса “Ичкуёв”да суратга тушган. 1982-йилда “Суюнчи”да рол ижро этган. 1985−1989-йилларда “Келинлар қўзғолони”, “Олмос камар”, “Армон” ва “Катта урушдаги кичик одам” филмларида турли образларни гавдалантирган. Шунингдек, у “Олтин девор”, “Пиёда” ва “Ким жинни?” каби кинолардан ташқари, “Катта ойи”, “Ватан”, “Занжир”, “Аёл зоти” ҳамда “Сардор”да ҳам қатнашган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.