Лайфстайл

Тест: Раҳмат Файзийнинг асарларини қанчалик яхши биласиз?

ъҲазрати инсонъ, ъИпак пардаъ ва ъКишиларимиз қиссасиъ сингари асарлар муаллифи бўлган Раҳмат Файзий таваллудига 10-октабрда 108 йил тўлди. Сана муносабати билан Газета Ўзбекистон халқ ёзувчисининг ижоди асосида тест тайёрлади.

Тест: Раҳмат Файзийнинг асарларини қанчалик яхши биласиз?

Раҳмат Файзиев 1918-йил 10-октабрда Тошкент шаҳрида дунёга келган. Ўрта мактабни битиргач, Электромеханика техникумида таҳсил олган. У “Ленин учқуни” (ҳозирги “Тонг юлдузи”), “Ёш ленинчи” (ҳозирги “Туркистон”), “Қизил Ўзбекистон” (ҳозирги “Ўзбекистон овози”) газеталарида, шунингдек, Ёзувчилар уюшмасида ҳам фаолият юритган.

1951−1954-йилларда “Шарқ юлдузи” журналида, 1957−1959-йилларда эса “Ўзбекистон маданияти” газетасида ишлаган. “Ўзбекфилм” киностудиясида ссенарий ва таҳрир ҳайъати бош муҳаррири лавозимида бўлган.

1948-йилда “Тўй тараддуди” номли илк ҳикояси чоп этилгач, “Тўёна”, “Улғайиш” ҳамда “Биринчи баҳор” номли ҳикоя ва очерклардан иборат тўпламлари нашр қилинган. 1951-йилда “Саҳрога баҳор келди” ҳамда “Эртаклар ва ҳикоятлар”, 1958-йили эса “Ипак парда” каби китоблари босмадан чиққан. 1962-йили “Кишиларимиз қиссаси” эълон қилинган.

“Сен етим эмассан” филмига ссенарий ёзган адиб, киноқиссанинг устида ишлашни давом эттиргани натижасида 1969-йили “Ҳазрати инсон” романини тақдим этган. Бундан ташқари, у “Ёр-ёр” филмининг ссенарий муаллифи ҳамдир.

Раҳмат Файзий 1988-йил 18-ноябрда вафот этган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.