Лайфстайл

Тест: Чустийнинг асарларини биласизми?

Чустий тахаллуси билан ижод қилган Набихон Хўжаев бундан 43 йил аввал — августда вафот этган. Газета ъГул мавсумиъ, ъҲаётномаъ, ъСадоқат гуллариъ ва ъКўнгил тилагиъ сингари девонлар муаллифини хотирлаб, тест тайёрлади.

Тест: Чустий ижодидан хабардормисиз?

Набихон Хўжаев 1904-йил феврал ойида Наманган вилоятининг Чуст шаҳрида туғилган. У Қўқондаги эски мактаб ва мадрасаларда таҳсил олиб, саводини чиқарган. Шоир 18-20 ёшларида шеър ёзишни бошлаган. 1930-1939-йилларда жамоа хўжаликлари ва матлубот жамиятларида, 1940-1946-йилларда эса Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқали драма театрида фаолият кўрсатган. 1944-1945-йилларда Ёзувчилар уюшмасига раҳбарлик қилган. 1970-1976-йилларда Ўзбекистон Фанлар академиясида илмий ходим бўлиб ишлаган ижодкор, шунингдек, нашриётларда таржимонлик ҳам қилган.

Унинг “Гул мавсуми” тўплами 1969-йилда, ундан саккиз йил ўтиб “Ғазаллар” тўплами, 1988-йилда “Ҳаётнома”, 1992-1994-йилларда эса “Садоқат гуллари” ва “Кўнгил тилаги” номли асарлари, шунингдек, 2004-йилда “Кўргунча хайр энди” девони нашр этилган.

“Боғи Эрам”, “Тирик жаннатга кирган кампир” ва “Кийикнома” достонларининг муаллифи бўлган Чустий, Хусрав Деҳлавий ва Собир Термизий каби ижодкорларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган. У 1983-йил 13-августда вафот этган.

Газета шоирни ёд этиб, тест саволларини тайёрлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.