Термизда 1,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
Термизда газ тармоғига ноқонуний уланган кўп қаватли уй аниқланди. Газ таъминоти корхонасига етказилган дастлабки зарар 1,5 млрд сўмни ташкил этди, хабар берди Ўзэнергоинспекция. Қонунбузарлик Ўзэнергоинспекция, Сурхондарё вилояти прокуратураси ва «Худудгаз Сурхондарё» газ таъминоти корхонасининг ҳамкорликдаги текшируви давомида аниқланди. Maълум бўлишича, «T. M. P.» МЧЖ қуриб фойдаланишга топширилган кўп қаватли уйни газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб олган […]

Термизда 1,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
Термизда газ тармоғига ноқонуний уланган кўп қаватли уй аниқланди. Дстлабки маълумотларга кўра, газ таъминоти корхонасига етказилган зарар 1,5 млрд сўмни ташкил этди, деб хабар берди Ўзэнергоинспекция.
Қонунбузилиш ҳолати Ўзэнергоинспекция, Сурхондарё вилояти прокуратураси ва «Худудгаз Сурхондарё» газ таъминоти корхонаси томонидан ўтказилган ҳамкорликдаги текширув давомида аниқланди.
«T. M. P.» МЧЖ қуриб битказилган ва фойдаланишга топширилган 112 хонадонли кўп қаватли уйни ўзбошимчалик билан тармоққа улаб олгани аниқланди. Бунда компания газ таъминоти бўйича шартнома расмийлаштирмаган.
Мутахассислар томонидан етказилган зарарнинг дастлабки миқдори 1,5 млрд сўмга баҳоланди.

