Маҳаллий

Термиз шаҳри жамоат транспорти учун Хитойдан 30 та автобус олиб келинди

Термиз шаҳрида 30 та янги автобус йўловчиларга хизмат кўрсата бошлади. Хитойдан келтирилган Зҳонгтонг автобуслари шаҳарнинг икки йўналишига — Темир йўл вокзали-Паттакесар ва Истиқлол майдони-“Тахта” бозори-Манғузар масжиди-Темир йўл вокзали йўналишларига чиқарилди.

Термиз шаҳрида жамоат транспорти хизматларини яхшилаш ҳамда йўловчилар учун қулай ва хавфсиз шароитларни таъминлаш мақсадида Хитойдан келтирилган 30 та янги автобус ишга туширилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги маълум қилди.

"Универсал электротехник сервис" МЧЖ томонидан сотиб олинган Зҳонгтонг русумли автобуслар шаҳар йўналишларида аҳолига хизмат кўрсатишни бошлади.

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, аҳолини Мустақиллик байрами билан табриклади. У янги автобуслар аҳолига қулай ва сифатли транспорт хизматларини кўрсатишда муҳим рол ўйнашини таъкидлади.

Ушбу 30 та автобус Термиз шаҳридаги қуйидаги йўналишларга тақсимланди:

Маълумот учун, Зҳонгтонг автобуслари Хитойнинг Шандун провинсиясида жойлашган Зҳонгтонг Бус Ҳолдинг Со., Лтд. компанияси томонидан ишлаб чиқарилади.

Эслатиб ўтамиз, июн ойи охирида ҳам Термиз шаҳрининг жамоат транспорти учун Хитойда ишлаб чиқарилган 15 та Зҳонгтонг русумли автобус олиб келинганди. Ўшанда бу автобуслар йўловчи ташиш билан шуғулланувчи "Бест Логистистранс Термез" корхонаси томонидан харид қилингани ва яқин кунларда шаҳардаги автобус йўналишларида брутто-шартнома асосида йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлаши айтилганди.

Шунингдек, 1-январдан бошлаб Термиз шаҳридаги жамоат автобусларида йўл ҳақи фақат банк карталари ва электрон бир марталик чипталар орқали қабул қилиниши жорий этилган. Инфокиосклар орқали харид қилинган чипталар валидаторда сканер қилинади, қолдиқ маблағ эса йўловчининг телефон рақамига ўтказилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.