Маҳаллий

Термиз-Сариосиё йўналишидаги поездда ҳаракатланиш нега қийин? Газета репортажи

Ёз охирларида Термиз-Сариосиё поездида одамлар ўтириб кетишга жой тополмай, йўлакларда тик туриб кетгани акс этган видео тарқалди. Ўзбекистон темир йўллари бу поезд ъжамоат транспорти тамойили асосида ишлашиъни таъкидлади. Газета мухбири реал вазиятни ўрганиб, ўша поезддан репортаж тайёрлади.

Термиз-Сариосиё йўналишидаги поездда нега юриш қийин? Газета репортажи

Август охирларида Термиз-Сариосиё йўналишидаги йўловчи ташиш поездида одамлар жазирамадан қийналиб, ўтиришга жой тополмай, йўлакларда тик туриб кетгани акс этган видео тарқалди.

Ҳар йили такрорланадиган бу ҳолатга Ўзбекистон темир йўллари матбуот хизмати муносабат билдириб, ушбу поезд “жамоат транспорти тамойили асосида ишлаши”ни таъкидлади, чипталар ўриндиқ рақамлари кўрсатилмаган ҳолда сотилиши, йўловчилар эса ўзлари топган бўш жойларга жойлашиб олишларини маълум қилди.

11-август куни Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов темир йўл транспортидаги аҳвол ва вагонлардаги чидаб бўлмас шароитларни кескин танқид қилганди.

“Термиздан Сариосиёга қатнайдиган ъпригороднийъ поездларда одам ташиб бўлмайди. Транспорт прокурори — томошабин. Умуман шароит йўқ. Қандай одам ташияпсан унда? Одам ташияпсанми, пулини олаяпсанми ё текинми? Нима учун транспорт прокурори томошабин? Нима учун қонун устуворлиги таъминланмайди у ерда? Нима учун чора кўрилмайди? Транспорт бошқарма қаерга қарайди?”, — деган эди вилоят раҳбари.

17-август куни “Сурхондарё” телеканали орқали эфирга узатилган лавҳада Термиз-Сариосиё йўналишидаги поездда йўловчилар учун яратилган шароитлар ҳақида сўз боради.

Хусусан, йўловчилар иссиқ ҳавода қийналмаслиги учун вагонларга винтиляторлар ўрнатилгани айтилади.

24-августда эса айни шу поезд вагонларида йўловчиларга жой етмаётгани ва иссиқ ҳаво сабаб йўлакларда туриб қолгани акс этган видео тарқалди.

Вилоят ҳокимининг темир йўлларни танқид қилганидан кейин ҳам бундай видеолар тарқалгани сабаб поезддаги ҳақиқий вазиятни ўрганишга тўғри келди.

Бу ҳафтанинг жума кунига тўғри келгани учун у қадар гавжумлик йўқ эди. Сабаби поезд жума-шанба кунлари Термиздан келишда, якшанба-душанба кунлари эса Термизга боришда йўловчилар билан тўлади. Шунингдек, дам олиш ва байрам кунлари йўловчиларнинг асосий қисми талабалар бўлгани учун қатнов нисбатан ошади.

Поезд бир кунда 3 мартадан соат 06:32, 13:01, 18:00 да Термиздан Сариосиёга, соат 03:45, 10:54 ва 17:46 да Сариосиёдан Термизга қатнайди. Манзилга ўртача 3,5−4 соат оралиғида етиб боради.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.