Тенге Травел: энди навбатдаги çиптангизни Тенге24 орқали харид қилиşингиз мумкин
Тенге Банк Тенге24 мобил иловасининг имкониятларини кенгайтирмоқда. Энди Öзбекистон бöйлаб темирйöл çипталарини бевосита илова орқали харид қилиş мумкин. Аксия доирасида эса биринçи çипта уçун 25 фоиз çегирма тақдим этилади.

Тенге Травел: энди навбатдаги çиптангизни Тенге24 орқали харид қилиşингиз мумкин
Тенге Банк Тенге24 мобил иловасининг функсионал имкониятларини кенгайтиришни давом эттирмоқда ва янги — Тенге Травел хизматини ишга туширмоқда.
Эндиликда банк мижозлари Ўзбекистон ичидаги йўналишлар бўйича темирйўл чипталарини бошқа платформаларга ўтмасдан ва қўшимча хизматларда рўйхатдан ўтмасдан, тўғридан-тўғри Тенге24 иловасида танлашлари ва харид қилишлари мумкин.
Тенге Травел хизматининг ишга туширилиши Тенге24ъни мижозлар эҳтиёжларига йўналтирилган, молиявий маҳсулотлар ва кундалик хизматларни бирлаштирувчи ягона рақамли муҳит сифатида ривожлантириш йўлидаги навбатдаги қадамдир.
Бугун банк иловаларидан фақат пул ўтказмалари, тўловлар ва ҳисобварақларни бошқариш эмас, балки бундан ҳам кенгроқ имкониятлар кутилмоқда.
Дам олиш кунлари Самарқандга саёҳат қилиш, Бухорода бир неча кун ўтказиш, бошқа шаҳардаги иш учрашувига бориш ёки яқинлар билан узоқ кутилган дийдорлашув — энди буларнинг барчаси Тенге24ъдан бошланиши мумкин.
Тенге Банк учун бу шунчаки янги функсия эмас. Бу мижозларнинг кундалик вазифаларини тезроқ, осонроқ ва ягона рақамли маконда ҳал қилиш имкониятини яратиш йўлидаги яна бир қадамдир.
«Биз Тенге24ъни мижозларимизнинг ҳақиқий эҳтиёжларидан келиб чиқиб, изчил ривожлантирмоқдамиз. Биз учун илова нафақат молиявий операцияларни амалга оширишнинг қулай воситаси, балки инсоннинг кундалик ҳаётидаги тобора кўпроқ вазифаларни ҳал қила оладиган рақамли макон бўлиши муҳим. Тенге Травел ушбу ёндашувнинг мантиқий давомидир. Биз темирйўл чипталаридан бошлаяпмиз, келгусида эса бу йўналиш ривожланиб, янги хизматлар билан бойитилади», - деди Тенге Банк Бошқаруви раиси Бейбит Фалеев.
Чипта харид қилиш жараёни мижозлар учун имкон қадар содда ва қулай тарзда ташкил этилган.

