Иқтисодиёт

ТЕНЕТ шоурумида янги БМВ 7 Сериес автомобилининг ёпиқ тақдимоти бўлиб ўтди

10-октабр куни ТЕНЕТ ва БМВънинг Ўзбекистондаги эксклюзив импортчиси - Премиум Ауто компанияси 2027 модел йилига мансуб БМВ 7 Сериес автомобилининг ёпиқ тақдимотини ўтказди. ТЕНЕТ шоурумида бўлиб ўтган тадбир ҳар икки компаниянинг мижозлари ва дўстларини бир даврага жамлади.

ТЕНЕТ шоурумида янги БМВ 7 Сериес автомобилининг ёпиқ тақдимоти ўтказилди.

Германиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Маттиас Фоллер табрик сўзи билан чиқди. Шунингдек, Премиум Ауто компанияси асосчиси Бахтиёр Ҳожиев ҳамда ТЕНЕТ Гроуп асосчиси Туҳфат Анвархўжаев меҳмонларни қарши олди. Улар ҳамкорликдан мамнун эканликларини айтиб, ҳар икки компания учун умумий бўлган қадриятлар — сифат, эстетика ва қулайликка эътибор, шунингдек, мижозлар учун ноёб тажриба яратишга интилишни алоҳида таъкидладилар.

Тадбир очилишидаги асосий лаҳзалардан бири пианиночининг жонли ижроси бўлди. Янги БМВ 7 Сериес автомобиллари ТЕНЕТ рамзи ўйиб ишланган Николаев ғиштларидан яратилган инсталляциялар орасида намойиш этилди. Шиша қопламалар остида тагкурсиларга жойлаштирилган автомобиллар тарихий материаллар билан замонавий автомобил дизайни ўртасида визуал уйғунлик яратиб, маконга музей экспозицияси кайфиятини берди.

ТЕНЕТ ва Премиум Ауто ҳамкорлиги премиум тоифадаги кўчмас мулк ҳамда автомобил дизайнини ягона муҳитда бирлаштирди. Меҳмонлар учун бу янги БМВ модели билан яқиндан танишиш, ҳар икки компания вакиллари билан суҳбатлашиш ҳамда ТЕНЕТ лойиҳалари ҳақида батафсил маълумот олиш учун ажойиб имконият бўлди.

Кеча жонли мусиқа ҳамроҳлигидаги афтерпати билан давом этди. Унда меҳмонлар эркин муҳитда тақдимот таассуротларини муҳокама қилиш ва ўзаро мулоқотни давом эттириш имконига эга бўлди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.