ТЕНЕТ Гроуп жаҳонга машҳур даниялик актёр ва лойиҳа амбассадори Мадс Миккелсен иштирокидаги Шерон Ресиденсе расмий имиж ролигини тақдим этди.
Ушбу ролик Шерон Ресиденсе ва табиат ўртасидаги нозик ўхшашликни ёритиб, ёруғлик, сув, дарахтлар ҳамда очиқ майдонлар орқали лойиҳа фалсафасини очиб беради. Визуал ҳикоя табиатдан илҳомланган сокинлик, уйғунлик ҳамда табиий ҳаёт маромини акс эттиради. .
ТЕНЕТ Гроуп, дунёга машҳур даниялик актёр ва лойиҳа элчиси Мадс Миккелсен иштирокидаги Шерон Ресиденсе расмий имиж ролигини тақдим этди. Ушбу ролик Шерон Ресиденсе ва табиат ўртасидаги нозик ўхшашликни кўрсатиб, лойиҳа фалсафасини ёруғлик, сув, дарахтлар ва очиқ майдонлар орқали очиб беради. Визуал ҳикоя табиатдан илҳомланган сокинлик, уйғунлик ва табиий ҳаёт маромини акс эттиради.
Мадс Миккелсен томонидан ижро этилган монолог роликнинг ҳиссий асосини ташкил этади. Эркинлик ва ҳаётий қадриятлар ҳақида мулоҳаза юритар экан, қаҳрамон оддий, лекин муҳим бир ҳақиқатни англаб етади: чинакам эркинлик — бу тин олиш, нафас ростлаш ва ички хотиржамликни ҳис этиш имкониятидир. Айнан шу ғоя Шерон Ресиденсе фалсафаси асосида ётади.
Расмий ролик ТЕНЕТ Гроупънинг Инстаграм ва ЁуТубе саҳифаларида жойлаштирилган. Шунингдек, видео Тошкент шаҳридаги кинотеатрлар ва ЛЕД экранларда намойиш этилиб, компаниянинг янги лойиҳаси билан кенг аудиторияни таништириб келмоқда.

