Телеграм фойдаланувчилар учун шахсий домен номини рўйхатдан ўтказишга ариза берди

Телеграм фойдаланувчилар учун шахсий домен номини рўйхатдан ўтказишга ариза берди.
Телеграм мессенжерининг асосчиси Павел Дуров сервис .грам доменини рўйхатдан ўтказиш учун ариза топширганини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг “Павел Дуров” каналида хабар берган.
Ушбу домен ёрдамида фойдаланувчилар мессенжер негизида ўз сайтларини яратишлари кутилмоқда. Бу қуйидагича ишлайди: фойдаланувчининг, масалан, @телеграм каби номига .грам қўшимчаси қўшилади. Натижада сайт ҳаволаси telegram.gram кўринишида бўлади.
“Агар ариза ИСАНН томонидан маъқулланса, бир миллиард Телеграм фойдаланувчиси ўзининг иккинчи даражали доменига эга бўлиши мумкин”, деди мессенжер асосчиси.
Унинг қўшимча қилишича, Телеграм орқали интерактив сайтларни “атиги битта сўров (промпт) ёрдамида” яратиш имкони пайдо бўлади. Ҳозирча бу борада батафсил маълумотлар ошкор этилмаган.

